Logo
Munich Personal RePEc Archive

Қишлоқ хўжалиги экинларини диверсификациялашнинг фермер хўжаликлари иқтисодий самарадорлигига таъсирини баҳолаш

Primov, Abdulla (2022): Қишлоқ хўжалиги экинларини диверсификациялашнинг фермер хўжаликлари иқтисодий самарадорлигига таъсирини баҳолаш.

[thumbnail of MPRA_paper_123508.pdf] PDF
MPRA_paper_123508.pdf

Download (2MB)

Abstract

Жаҳон миқёсида аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш ҳажмини ва истеъмол бозорида хилма-хилликни оширишга қаратилган стратегияларни ишлаб чиқиш муҳим масалалардан саналади. Зеро, “... ҳозирги вақтда дунёда глобал иқлим ўзгариши ва аҳолининг тез суръатлар билан ўсиб бориши кўпчилик мамлакатларда озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжнинг янада ошишига олиб келмоқда ва шу билан бирга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни 70 фоизга оширишни тақозо этмоқда” . Шу боис, мамлакатларнинг озиқ-овқатга бўлган талабини қондириш мақсадида қишлоқ хўжалигида экинлар диверсифика-циясини ошириш, қишлоқ аҳолисини иш билан таъминлаш ва уларнинг даромадини ошириш устувор вазифа бўлиб қолмоқда. Глобал иқлим ўзгариши ўта сезувчан хусусиятга эга қишлоқ хўжалигига ва озиқ-овқат хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатиб, ривожланаётган давлатларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархларининг ўсиши ва уларнинг истеъмолини камайишига сабаб бўлмоқда. Ҳозирги кунда дунё бўйича 840 миллионга яқин киши ёки ҳар саккиз кишидан биттаси тўйиб овқатланмаслик муаммосидан азият чекмоқда . Шунингдек, тупроқ эрозияси, чўлланишнинг кучайиб бориши қишлоқ хўжалиги учун глобал таҳдид сифатида баҳоланиб келинмоқда. Хусусан, “... ҳозирда кечаётган глобал коронавирус (COVID-19) пандемияси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талабнинг кучайишига ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигига сезиларли даражада таъсир кўрсатмоқда” . Шу боис, дунё олимлари томонидан экинлар диверсификациясини оширишга ва иқлим ўзгаришига мослашувчан қишлоқ хўжалиги экинларини кўпайти-ришга доир илмий тадқиқотларга кенг урғу берилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида “... ҳар гектар ердан олинадиган даромадни ҳозирги ўртача 2 минг доллардан камида 5 минг долларгача етказишни муҳим устувор вазифа” сифатида қўйди. Ушбу мақсадга эришишда мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланган ҳолда фермер хўжаликларининг юқори даромад олишига, барқарор қишлоқ хўжалигини яратишга хизмат қиладиган қишлоқ хўжалиги экинлар диверсификацияси муҳим ўрин тутади. Шу боис, фермер хўжаликлари фаолиятини диверсифи-кациялаш ҳисобига уларнинг даромадини ошириш, мавжуд ер майдонлари, сув ва бошқа ресурслардан оқилона фойдаланишга йўналтирилган ривожланти-риш моделларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш қишлоқ хўжалигида долзарб масалалардан бири ҳисобланади.

Atom RSS 1.0 RSS 2.0

Contact us: mpra@ub.uni-muenchen.de

This repository has been built using EPrints software.

MPRA is a RePEc service hosted by Logo of the University Library LMU Munich.